Урганчда қатор чекловлар қайта жорий қилинди
Жамият
−
09 Июнь 2020
8231Аввалроқ, Ўзбекистонда ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, уларнинг тоифалари қайта кўриб чиқилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзгартириш натижасида Урганч шаҳри “қизил” тоифадаги ҳудудга киритилганди. Шу сабабли шаҳарда қатор карантин чекловлари қайта тикланадиган бўлди.
Урганчда қуйидаги чекловлар қайта кучга киради:
• автомашиналар ювиш шоҳобчалари фаолияти, автомобиллар, қишлоқ ҳўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти;
• ҳунармандчилик, маиший жиҳозлар ва электрон қурилмаларни таъмирлаш устахоналари фаолияти;
• парк ва истироҳат боғлари фаолияти;
• ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо фаолияти, заргарлик ва гул сотиш дўконлари фаолияти;
• йўналишсиз таксида йўловчи ташиш фаолияти;
• жамоат транспорти ҳаракати фаолияти;
• барча турдаги оммавий тадбирлар (концерт, театр, кинотеатр, музей, спорт тадбирлари), оилавий тантана, маърака ва маросимлари (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) фаолияти;
• буюм бозорлари фаолияти;
• савдо мажмуалари фаолияти;
• сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти;
• спорт заллари ва фитнес клублар, спа ва массаж салонлари фаолияти;
• тунги клуб ва дискотекалар фаолияти;
• караоке ва билярд заллари, чилим (калян) марказлари, компьютер ўйинлари фаолияти;
• умумий овқатланиш корхонлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти (етказиб бериш учун тайёрлаш бундан мустасно);
• яхна ичимлик савдо нуқталари фаолияти;
• таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар) ўқув курслари фаолияти;
• меҳмонхоналар, шунингдек, хостеллар ва меҳмон уйлари фаолияти;
• давлат органлари ва ташкилотларида жисмоний шахслар ва юридик шахслар қабули фаолияти;
• ўзини-ўзи яккалаш ҳаёт тарзи (65 ёшдан ошган шахслар учун) мажбурий.
LiveБарчаси