АҚШ томонидан ЖССТга муқобил ташкилот тузилиши мумкин
Олам
−
07 Май 2020
3812АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) янги муқобил вариантини яратиши мумкин. Бунга сабаб ЖССТ коронавирус пандемиясига қарши тура олмади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео маълум қилди.
“Президент олдимизга аниқ мақсад қўйди: биз ЖССТнинг яна муваффақиятсизликка учрашига йўл қўймаслигимиз керак. ЖССТ ўз вазифаларини бажармаган бўлса, юз миллионлаб АҚШ долларини олиши мумкин эмас“, дейди Помпео.
Давлат котибининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқишда дунё миқёсида етакчи бўлиш учун йўл топади. Унинг таъкидлашича, расмий Вашингтон тиббиёт соҳасида халқаро кампанияларни қандай ўтказишни билади. Шунинг учун аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш учун ўз агентлигини тузишга тайёр.
Аввалроқ, ЖССТ коронавирус келиб чиқиши ҳақидаги АҚШдаги далиллар қуруқ гап эканини маълум қилди. Ташкилот вакили америкалик мутахассислар тегишли маълумотларни ЖССТга тақдим қилмаганини таъкидлади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь