... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Шаҳзода Муҳаммедова ва Дилором Омонуллаева можароси “Ўзбекистон” телеканалида кўрсатилди


13:24, 24.07.2017 Шоу-бизнес
 22 275

Унда Шаҳзода Муҳаммедова ва Дилором Омонуллаева можаросига ҳаминқадар ёндашилган лавҳа эфирга узатилди, бироқ кўрсатув иштирокчилари муҳокамасига қўйилгани йўқ.

Аввалроқ, хусусий фильмлардаги роллари билан яхшига танилган актриса Шаҳзода Муҳаммедова Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори Дилором Омонуллаевани ҳақорат қилгани, уни разил инсон, руҳий касал, деб ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзгани билан боғлиқ можаро “Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатиладиган “Учбурчак” ток-шоусида муҳокамага қўйилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Журналистлар Нозима Воҳидова ва Нилуфар Умрзоқова муаллифлигидаги мазкур кўрсатув теледастурлар рўйхатида белгиланган вақтда – 20 июль куни соат 20:05 да эфирга узатилмади. Бунга телеканал ижодкорлари ҳам, кўрсатув муаллифлари ҳам аниқлик киритгани йўқ. Дастурнинг ушбу сони 22 июль куни соат 22:00 да эфир юзини кўрди.
 
Унда Шаҳзода Муҳаммедова ва Дилором Омонуллаева можаросига ҳаминқадар ёндашилган лавҳа эфирга узатилди, бироқ кўрсатув иштирокчилари муҳокамасига қўйилгани йўқ. Ушбу кўрсатувдан ўрин олган лавҳани таҳририятимизга бўлган мурожаатларни инобатга олган ҳолда YouTube’даги расмий каналимизга жойлаштирдик.
 
Мазкур лавҳада Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова, Ўзбекистон давлат консерваторияси Бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси мудири, доцент, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Ойдин Абдуллаева, “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз бўлиб ўтган воқеалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришган. 

Теглар:Шаҳзода Муҳаммедова Дилором Омонуллаева Учбурчак Нозима Воҳидова Нилуфар Умрзоқова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Жамшид
16:44 27.07.2017

Шахзода узини обруси канча тушиб кетганини билармикан? Котта кетиш манимча бандагамас.2 3 йил телевизорда куриндим дигани юлдузман диганимас.


мухаббат
12:09 25.07.2017

Уйнашмагин арбоб билан арбоб урар хар боб билан .Кулиздан келадиган ишни кисангизчи Консерватория каптархонамаски хар ким келиб ман шу ерда укиман дейдиган.


ЗАМИРА
16:54 24.07.2017

Кўрсатувда Шахзодани кечирим сўрагани телефонда ёзиб олиниб кейин эфирга узатилди. "...Узримни билдираман."- дейди Шахзода. Кимга? Нима учун? деган савол пайдо бўлади. Балки бу узр бошқа адресга тегишлидир??? Нега ўша хақоратларни Дилорам опани ўзларига юзингда кўзинг борми демай айтгану, лекин узр сўрашни шахсан ўзларига айта олмайди. Кўринишидан Шаҳзодани бўйни йўғонмас шекилли. Хозирги ёшларда катта ёшдагиларни хурмат қилиш фазилати йўқолиб кетмоқда.


FERUZBEK
16:24 24.07.2017

Iltimos xato yozmanglar. Maqolani chiqarishdan oldim gramatik xatolarni korib chiqinglar.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!