Бишкекда митинг бўлиши кутилмоқда

Олам

image

Қирғизистон Республикасининг собиқ Президенти Aлмазбек Aтамбоевнинг тарафдорлари унинг туғилган кунига митинг уюштиришмоқда. 

Бу ҳақда Facebook`даги саҳифасида Қирғизистон социал-демократлар партияси раиси ўринбосари Кундуз Жолдубаева маълум қилган, дея ёзмоқда “Кактус медиа” .

Митинг шу йилнинг 17 сентябрь Бишкекдаги Горкий номидаги боғда соат 16:00 дан 20:00 гача бўлиб ўтади. 

Собиқ Президентнинг шериклари уни шу тарзда табриклашни хоҳлашади. Шу куни Aлмазбек Aтамбоевга бериладиган тилаклар ва табрикларни тўплаш учун пункт ташкил этилади.

Ташкилотчилар пойтахт ҳокимиятига хабарнома юборишди.

Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Aлмазбек Aтамбоев 63 ёшга тўлади. У ўз туғилган кунини тергов ҳибсхонасида нишонлайди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Бишкек митинг

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг