Тўйларни қисқартириш бўйича ишларни давом эттирамиз – Президент

Жамият

image
Ижро органи парламентдан ҳайиқиб туриши керак – Шавкат Мирзиёев north_east

Ижро органи парламентдан ҳайиқиб туриши керак – Шавкат Мирзиёев

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенат Кенгашининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қўшма қарори қабул қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 20 январь куни бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида ушбу қарорга тўхталди. Президентнинг фикрича, бу борадаги ишларни давом эттириш керак. Бунда эса кексалар, нуронийларнинг фаоллиги муҳим. 

“Бу қарорлар халқимизнинг манфаати учун хизмат қилади. Бу бировга ўзимизни "кўз-кўз қилиш" учун эмас. Маданиятимизга хизмат қилади, маънавиятимизга хизмат қилади. Тўйлар бўйича ишларимизни давом эттиришимиз керак”, дейди давлат раҳбари.

Давлат раҳбари сўзида давом этиб, нуронийларнинг ҳаётдаги фаоллигини ошириш масаласига эътибор қаратди. Бунда эса асосий ташаббускор телевидение бўлиши кераклигини қайд этди. 

“Нуронийлар томошабин бўладиган вақт ўтиб кетди. Улар ҳаётимизга нур бериб, ёшларнинг тарбиясига, ислоҳотларимизга ҳисса қўшиши керак”.

Президент бу ҳақда гапираркан, ўз болалигини хотирлади.

“Ёшлигимизда телевизорда иккита нарсани кўрардик. Биринчиси “Пахтакор”нинг ўйини, иккинчиси “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи”ни кўрардик. Телевизори бор уйнинг эшиги очиқ турарди. Шу куни сувлар сепиб, сўрига кўрпачалар солиб қўйиларди. Ҳозир ҳам кўрсак бўлади, худди ўша замондаги, лекин ҳозирги даврга мос. Неча марта айтдим, “Нуроний” жамғармасига пул бериб, кўрсатайлик. Лекин натижа йўқ”, дейди давлат раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Сенат Қонунчилик палатаси Олий Мажлис

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг