Президент ГЭСнинг иккинчи блогини ишга туширди

Олам

image

Бугун,  9-сентябрь куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Роғун ГЭСнинг иккинчи блокини ишга туширди. Бу ҳақда “Aвеста” хабар бермоқда.

Иккинчи блокнинг тантанали ишга туширилиши республиканинг давлат мустақиллигининг 28 йиллигини нишонлашга бағишланган. Блок синов режимида  шу йилнинг июн ойидан ишлай бошлаганди.

Маросимда сўзга чиққан Президент, республиканинг энергия мустақиллигини таъминлашда ҳукумат барча ресурс ва имкониятларни сафарбар этишини таъкидлади.

Aйни пайтда ушбу соҳада умумий қиймати 16 миллиард сомоний (1,6 миллиард доллар) га тенг 12 та давлат инвестиция лойиҳа амалга оширилмоқда, шундан 7,6 миллиард (784 миллион доллар) аллақачон тўланган. 

Шунингдек, Нурек, Қайроққум ва Сарбанд электр станцияларини реконструкция қилиш бўйича бир қатор сармоявий битимлар имзоланди.


Мақола муаллифи

Теглар

ГЭС лойиҳа

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг