Сенатнинг ялпи мажлиси бошланиш арафасида

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 25-ялпи мажлиси бўлиб ўтади. QALAMPIR.UZ мухбирининг Сенат биносидан хабар беришича, айни вақтда сенаторларнинг рўйхатдан ўтиши давом этмоқда. Сенат мажлиси соат 10:00 да ўз ишини бошлайди. 

Ялпи мажлисда сенаторлар қуйидаги қонун ҳужжатлари ҳамда муҳим масалаларни муҳокама қилади:

•    “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси тўғрисида”ги;
•    “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун хужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги;
•    “Давлат божи тўғрисида”ги;
•    “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги;
•    “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги;
•    “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги;
•    “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари.

Бундан ташқари, Сенат аъзолари нотариат тизимининг тубдан ислоҳ қилиниши, баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутадиган қонунларни муҳокама қилади.  

Сенаторлар томонидан Сурхондарё вилояти Термиз туманининг чегарасини ўзгартириш, Термиз шаҳрининг чегарасини кенгайтириш ҳамда уларнинг чегараларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилади.  

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Руслан Давлетовнинг давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахбороти, шунингдек Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсуновнинг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи эшитилади.

Сенаторлар сув объектларига оқинди сувларни оқизиш билан боғлиқ муаммолар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижаларини ҳам муҳокама қилади.

Шуни алоҳида қайд этиш ўринлики, ушбу ялпи мажлис Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йилдаги энг сўнгги ялпи мажлиси сифатида ялпи мажлисларга якун ясайди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат ялпи мажлис

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг