Эртага фазода ноёб ҳодиса кузатилади

Бу қизиқ

image

18-19 март кунлари фазода “сайёралар паради” кузатилади. Астрономларнинг маълум қилишича, бу сафар Сатурн, Юпитер ва Марс Ойга яқин келади.

“Сайёралар паради” – фазовий ҳодиса ҳисобланади. Бу вақтда бир нечта сайёра қуёшнинг бир томонида ўзаро рўбарў келади ва унча катта бўлмаган сектор томон яқинлашади. 

“Тўғрисини айтганда, биз сайёраларнинг “миниатюра парадини” кутяпмиз. Чунки навбатдаги ҳодисада атиги учта сайёра иштирок этади, тўртинчи иштирокчи – Ой”, дейилади Москва планетарияси матбуот хизмати тақдим этган маълумотда.

Таъкидланишича, ушбу ҳодисани кузатишлари мумкин. Бунинг учун ҳаво булутсиз, очиқ бўлса бас.

Шунингдек, жанубий кенгликларда яшовчилар “сайёралар паради”ни томоша қилиш учун кўпроқ имкониятга эга. Албатта, бунда ҳам осмон булутсиз бўлса. Ушбу ҳодисани эрта тонгда, қуёш чиқишидан бир соат олдин, 60 дақиқа давомида кузатиш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Қуёш сайёралар паради

Баҳолаганлар

2000

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг