Дунёга машҳур феномен Нусрет Ўзбекистонга махсус рейс билан олиб келинди

Жамият

image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 23 ноябрь куни  Тошкентдаги “Humo Arena” спорт мажмуасида илк бор ММA GFC-20 турнири бўлиб ўтди. GFC-20 мусобақаси доирасида Россия (5 нафар), Ўзбекистон (7 нафар), шунингдек, Озарбайжон, Франция, Бразилия, Аргентина, Суринам, Тунис ва Украина давлатларининг спортчилари иштирокида 12 та жанг ташкил этилди. 

Кечанинг асосий баҳсида россиялик Умар Нурмуҳамедов ва аргентиналик Брайан Гонсалес енгил вазн тоифасида GFC чемпиони унвони учун кураш олиб борди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви, Президент хавфсизлик хизмати раҳбари биринчи ўринбосари, Триатлон федерацияси раиси, Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров томонидан ташкиллаштирилган ушбу тадбирда фахрий меҳмон сифатида Мутлақ жанглар чемпионатининг (UFC) енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов ҳам иштирок этди. 

Шунингдек, фахрий меҳмонлар қаторида бокс бўйича бешта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони кичик Рой Жонс, ММА жангчиси, Бразилия Жиу-житсуси бўйича спорт устаси Жефф Жонсон, қолаверса, туркиялик таниқли ошпаз Нусрет Гўкче ҳам бўлган. 

Айтишларича, ижтимоий тармоқларда дунё миқёсидаги феноменга айланган ва 24 миллион кузатувчига эга бўлган Нусрет Ўзбекистонга чертер-рейсда олиб келинган. Бироқ, у Instagram’даги саҳифасига Ўзбекистонга ташрифи ва спорт мусобақасидаги иштирокидан бирорта сурат ё видео жойламаган. 

Нусрет Гўкче спорт клубига бориб, ўзбекистонлик боксчилар Баҳодир Жалолов ва Исроил Мадримов билан машқ қилган. 

Маълумот ўрнида, Нусрет 2010 йилда “Nusr-et Steakhouse” номли ресторанга асос солди. Оз вақт ичида у дунё ошхонасининг энг таниқли ошпазига айланди. Айни вақтда Туркия, АҚШ ва БААда Нусретга тегишли ресторанлар мавжуд. 


Мақола муаллифи

Теглар

Нусрет

Баҳолаганлар

741

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар