Тошкент фармацевтика институтининг филиали ташкил этилади

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Хоразм вилояти Ҳазорасп туманини 2020 — 2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қайд этилишича, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари билан биргаликда “Хоразм вилояти Ҳазорасп туманини 2020-2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури” ишлаб чиқилган.

Дастурнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:

Ҳазорасп туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминланиш даражаси ва фаровонлигини ошириш;

Ҳазорасп туманида барча хизматларни ўз ичига олган замонавий логистика марказини ташкил этиш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолининг, хусусан, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарини ишга тушириш;

ҳудуднинг табиий ва иқлим шароитига хос бўлган чорвачилик ва балиқчилик соҳаларини ривожлантириш;

йўл-транспорт инфратузилмасини ва телекоммуникация тармоғини ривожлантириш;

ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини ичимлик суви, электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш ҳамда бошқа ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатиш даражасини яхшилаш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш ва уларни қайта ишлаш даражасини ошириш, шунингдек, хорижий тажриба асосида чорвачиликни ривожлантириш.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалчиликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги хамда Хоразм вилоят ҳокимлиги:

Ҳазорасп тумани Саноат қишлоғи, “Саноат” маҳалласида жойлашган Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалига қарашли эски тиббиёт коллежи биноси негизида Ҳиндистон, Россия ҳамда фармацевтика соҳаси ривожланган Европа давлатларининг малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда Тошкент фармацевтика институти Ҳазорасп филиалини ташкил қилиш бўйича таклифига розилик берилади ва бир ой муддатда Тошкент фармацевтика институти Ҳазорасп филиалини ташкил қилиш бўйича ҳукумат қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Лойиҳанинг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин. У 31 майгача муҳокамада бўлади. Бу вақтда унга ўзгартириш киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент фармацевтика институти

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар