Дам олиш куни қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

Бу қизиқ

image

Эртага, 31 май куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятлари ва республиканинг тоғли туманларида конвектив булутлар ривожланиши билан кечки соатларда айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Бундай об-ҳаво дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради. Бу кунларнинг ҳарорати ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 5-8 даражага юқори бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20...+22 даража, кундузи +34...+36 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача. Ҳарорат кечаси +19...+24 даража, кундузи +37...+42 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача. Ҳарорат кечаси +19...+24 даража, кундузи +37...+42 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача. Ҳарорат кечаси +17...+22 даража, кундузи +34...+39 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача. Ҳарорат кечаси +19...+24 даража, кундузи +35...+40 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, кечга томон баъзи жлойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача. Ҳарорат кечаси +17...+22 даража, кундузи +34...+39 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, кечга томон баъзи жлойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача. Ҳарорат кечаси +14...+19 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг