Карантин вақтида МИБ одамларнинг уйидаги мол-мулкини хатлашга ҳаққи борми?

Жамият

image

Мажбурий ижро этиш чоралари қўлланиши ҳамда фаолият йўналишлари бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилиши кейинга қолдирилди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги штабида Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева маълум қилди.

Карантин чоралари амал қилиб турган вақтда суднинг даъвони таъминлаш ҳақидаги ажримига мувофиқ, мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари томонидан жавобгарнинг уйидаги мол-мулклар хатланадими? Агар хатлаш чоралари амалга оширилмаса, қандай нормага мувофиқ суднинг ажрими ижро қилинмайди? Карантин даврида жавобгарнинг уйидаги мол-мулкни хатлашни амалга оширишни тақиқловчи норматив ҳужжат борми?

Бугунги карантин даврида давлат ижрочиларига қуйидаги мажбурий ижро этиш чоралари қўлланиши ҳамда фаолият йўналишлари бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилиши кейинга қолдирилди:

- ундирувни турар жойлардаги (яшаш хонадонидаги) мол-мулкига қаратиш, шу мақсадда уларни хатлаш ва олиб қўйиш;

- ижро ҳужжатида кўрсатилган муайян ашёларни қарздор жисмоний шахсдан олиб қўйиш ва ундирувчига топшириш;

- қарздорни кўчириб чиқариш;

- ундирувчини кўчириб киритиш;

- ер участкасини олиб қўйиш ва ўтказиш;

- иморат (қурилма)ни бузиб ташлаш;

- болани олиб бериш ва топшириш.

Давлат ижрочиларига юқоридаги ижро ҳаракатларини фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳоллардагина карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, ҳудудий бошқарма бошлиғи ёки унинг ўринбосари рухсати билан амалга оширилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

МИБ

Баҳолаганлар

226

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг