“Пахтакор”нинг 5 футболчисида коронавирус аниқланди

Олам

image

“Пахтакор” асосий жамоасининг 5 нафар футболчисида коронавирусга топширилган тест натижалари мусбат натижа берди. Бу ҳақда клуб ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига чалинган инсонлар аниқланиши билан “Пахтакор” футбол клубида доимий равишда футболчилар ва клуб ходимлари мунтазам тарзда тест топшириб келишди. 

“Ўзини нохуш ҳис қилган 5 нафар футболчида коронавирус учун топширилган тест натижалари мубат натижа бергач, футболчилар ва ходимлар яна бир бор тест топширишди. АГМК билан ўтказилган Суперлига 9-тур баҳсидан кейин баъзи футболчилар соғлиғида муаммолар пайдо бўлди, шундан кейин машғулотлар вақтинча тўхтатиб турилди”, дейилади хабарда.

Айни пайтда коронавирус аниқланган 5 нафар футболчи изоляцияга олинган ва уларни даволаш жараёни бошлаб юборилган. Футболчилар доимо тиббий назорат остида бўлиб турибди ва барча зарур воситалар билан таъминланмоқда.

13 июль куни “Пахтакор” меҳмони бўлиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган ОКМК клуби футболчилари ҳам коронавирусга тест топширган. Уларнинг натижаси яхши.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг