...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Самолётда қилинган ҳазил қимматга тушди


19:23, 31.05.2018 Олам
 8 335

Самолётда бомба ўрнатилгани ҳақидаги ҳазилнинг оқибати қандай бўлиши мумкин?

Индонезияда Lion Air авиакомпанияси йўловчиси парвоздан аввал самолётда портловчи модда яширингани тўғрисидаги  ҳазил қилди.
 
Самолёт Индонезия оролларидан бири Калимантандан мамлакат пойтахти Жакартага учиши керак эди. Стюардессалар йўловчилардан сокинлик билан салонни тарк этишни сўраган.
 
Аммо, бир йўловчи бу сўзларни бошқачароқ тушунган ва фавқулодда чиқиш эшигини очиб, самолётнинг қанотига сакраган. Бошқа ўнлаб туристлар ҳам ўша эркакдан ўрнак олиб, ўзларини ташқарига отишган.
 
Самолёт қанотига сакраб, ўзига жароҳат етказганларнинг саккиз нафари шифохонага етказилган. Лайнер бортида эса 189 нафар йўловчи бўлган.
 
Полиция самолётдан ҳеч қандай бомба топмагач, орадан уч соат ўтиб, ҳаво лайнери кечикиш билан бўлсада парвозни амалга оширган.
 
Ҳазили қимматга тушган йўловчи рейсдан четлаштирилган. Индонезия қонунларига кўра, у саккиз йил озодликдан маҳрум бўлиши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Индонезия самолёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!