...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Россия Қозоғистонда ўзининг янги ракетасини синовдан ўтказди


16:05, 12.02.2018 Олам
 2 318

Андрей Приходько ҳарбий амалиёт мувафаққиятли амалга оширилганини маълум қилди.

Россия мудофаа вазирлиги ҳарбийлари Қозоғистоннинг “Сари-Шаган” ҳарбий полигонида янги ракетага қарши тизимини синовдан ўтказди. Бу ҳақда РИА новости хабар бермоқда.
 
Россия ҳаво кучлари бошлиғи ўринбосари Андрей Приходько ҳарбий амалиёт мувафаққиятли амалга оширилганини маълум қилди.
 
У мазкур ракетага қарши қуролнинг шу пайтгача яратилган  қуроллардан анча устун эканлигини айтди.
 
Расмийлар ушбу ракетага қарши тизим Россияга ҳар қандай ҳаво зарбасининг олдини олишда қўл келади, дейишмоқда.
 
Шунингдек, ушбу қурол нафақат ракетага қарши тизим, балки фазони ҳам бемалол назорат қилиб тура олади.
 
Андрей Приходько Россия мудофаа тизими янгиланишда давом этаётганини билдирди.
Икром Раҳмон

Теглар:Андрей Приходько ракета Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!