Ҳиндистонда COVID-19 аломатлари ёзилган 5000 йиллик маълумот топилди
Олам
−
25 Апрель 2020
33487Коронавируснинг келиб чиқиши ҳақида қизиқарли маълумотлар пайдо бўлди. Ҳиндистонлик шифокор Смита Нарамнинг сўзларига кўра, беш минг йил олдин “Аюрведа”да (ҳинд халқ тиббиётининг анъанавий тизими, ўзбекчада “ҳаёт илми” – таҳр) COVID-19 аломатлари бўлган касаллик тасвирланган ва уни даволаш усуллари келтирилган.
Смита Нарамнинг сўзларига кўра, “Аюрведа”да кўз билан кўриб бўлмайдиган, аммо ўпкада жойлашган вирусларни тавсифловчи бўлим мавжуд.
Унда ушбу касалликни даволаш усуллари тасвирланар экан, биринчи навбатда, изоляция қилиш маслаҳати берилади.
Бундан ташқари, вирусни заифлаштирадиган ҳар қандай нарсани ейиш ва ичиш тавсия этилади.
Шу билан бирга, “Аюрведа”да нафас олиш тизимини мустаҳкамлайдиган машқлар келтирилган. Инфекция юқтириб олган беморга дон, сут маҳсулотлари ва қизил гўштни истеъмол қилишни тўхтатиш тавсия қилинган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ҳиндистонда коронавирусга 24 530 нафар одам чалинди. 5 498 бемор шифо топган бўлса, 780 киши вафот этди.
LiveБарчаси