...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Рамзон Қодиров Ҳабиб ва унинг отасини тақдирлади


13:57, 12.10.2018 Спорт
 8 543

Спортчига машина, отасига унвон тақдим этилди.

Чеченистон президенти Рамзон Қодиров Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов ва унинг отаси Абдулманноп Нурмуҳамедовни муносиб равишда тақдирлади.
 
Аҳмад Ҳожи Қодиров номидаги жамғарма ирландиялик Конор Макгрегор устидан ғалаба қозонгани ва Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпионлиги учун Ҳабиб Нурмуҳамедовга машина совға қилди.






 
Бундан ташқари, Чеченистон пойтахти Грозний  шаҳрининг ҳокими Иброҳим Закриев жангчига “Грозний шаҳрининг фахрий фуқароси” унвонини тақдим этди.
 
Шунингдек, Россиялик жангчининг отаси ва мураббийи Абдулманноп Нурмагомедовга “Чеченистон Республикасида хизмат кўрсатган жисмоний тарбия соҳаси ходими” унвони берилди.












 
Аввалроқ, Ҳабиб Нурмуҳамедов “Доғистон халқ қаҳрамони” унвонига сазовор бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Теглар:Рамзон Қодиров Ҳабиб Нурмуҳамедов Абдулманноп Нурмуҳамедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!