...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Қозоғистонда поезд рельсдан чиқиб ағдарилди, бир киши ҳалок бўлди


18:27, 17.06.2018 Олам
 2 351

Ҳалокатда уч киши жароҳатланган ва бир ўсмир қурбон бўлган.

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида “Остона-Олма-ота” йўналишида кетаётган йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда “КазИнформ” хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, воеа қуйидагича бўлган: машинист рельсдаги бурилишни кўриб кескин тормоз бериши натижасида 8 та вагон рельсдан чиқиб кетган, шундан иккитаси ёнга ағдарилган.
 
Тахминларга кўра, ҳалокатда уч киши жароҳатланган ва бир ўсмир қурбон бўлган.
 
Ҳозирда воқеа жойига Жамбил вилояти қутқарувчилари етиб келишган. Мазкур ҳодисани ўрганиш учун Транспорт қўмитаси қошида махсус комиссия тузилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жамбил ҳалокат Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!