... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида АЁҚШ ёнди


18:36, 05.07.2018 Олам
 2 702

Ёнғинни ўчириш учун Тожикистондан учта ва Қирғизистондан битта ўт ўчириш техникаси жалб қилинган.

Кеча, 4 июль куни Қирғизистоннинг ТОжикистон билан чегарадаги Баткен вилояти Лайлак туманининг Жаштик қишлоғида АЁҚШ ёниб кетди. Бу ҳақда “Кабар” хабар бермоқда.
 
Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотга кўра, ёнғинни ўчириш учун Тожикистондан учта ва Қирғизистондан битта ўт ўчириш техникаси жалб қилинган. Шунингдек, воқеа жойига 30 нафар милиция ва тез ёрдам ходимлари келган.
 
Кечқурун соат 20:30да келиб чиққан ёнғин 5:25да бутунлай ўчирилган. Ёнғин натижасида АЁҚШ, 5 та юк машинаси, 2 та газ цистернали юк машинаси, 2 та Mercedes-Benz Sprinter автомобили ва битта енгил автомобиль ёниб кетган.
 
Шунингдек, ёнғинда тшрт нафар одам жабрланган. Уларнинг бир нафари Қирғизистон ва уч нафари Тожикистон фуқаролари. Жабрланганлар ўз мамлакатларида шифохоналарга ётқизилган.
 
Айни вақтда ёнғиннинг сабаблари ва унинг моддий зарари аниқланяпти.

 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қирғизистон Тожикистон ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!