Расман: Ўзбекистондаги 10 мингга яқин мактабда коронавирусга қарши чоралар кучайтирилди

Жамият

image
Навоий ётган замин. Афғонистондаги уруш қачон ва нима сабаб бошланганди? (1-қисм) north_east

Навоий ётган замин. Афғонистондаги уруш қачон ва нима сабаб бошланганди? (1-қисм)

Абитуриентлар диққатига! Туркияда олий таълим олиш энди янада осон north_east

Абитуриентлар диққатига! Туркияда олий таълим олиш энди янада осон

COVID-19 вируси тобора дунёнинг ҳар бурчагига ёйилмоқда. Албатта, Ўзбекистон ҳам бу вирус кириб келмаслигидан кафолатланмаган. Шу боис мамлакатдаги 9950 га яқин  умумтаълим муассасасида санитария-гигиена ва эпидемияга қарши чоралар кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат ҳудудига коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида қатор вазирлик, қўмита ва агентликлар билан ҳамкорлик қилиб, ушбу муассасалар тасарруфидаги идора ходимларини дунёдаги бугунги қалтис эпидемик вазиятдан огоҳ этиб, профилактик тадбирларни кучайтириш, шахсий гигиенага қатъий риоя қилишга чақирмоқда. Тегишли санитария чораларни амалга ошириш орқали ходимлар ва ўқувчиларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида ССВ ва Халқ таълими вазирлиги ўртасида қўшма қарор имзоланди. 

Унга кўра, мамлакатдаги барча таълим муассасаларида профилактика чоралари ва назоратини кучайтириш, ушбу масалада огоҳликни ошириш, ўқитувчи ва ўқувчиларни шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиниши, масъуллар иштирокида эрталабки фильтрни ташкил этиш, мактабга келмаган ходим ва ўқувчиларнинг аҳволидан хабар олиш, ўткир респиратор касаллик белгилари аниқланган ўқувчиларни зудлик билан ота-онаси ва ҳудудий оилавий поликлиникага хабар бериш каби қатор вазифалар аниқ белгилаб берилган. 

Шунингдек, ушбу ҳужжатда дунёдаги эпидемик вазият барқарорлашгунга қадар халқаро ва оммавий тадбирлар ҳамда спорт мусобақаларини зарурат бўлмаса ўтказмаслик, айниқса, чет эл фуқаролари ва хориж давлатларида бўлиб келганларнинг таълим муассасаларига ишга, уларнинг фарзандларини эса  вақтинча карантин даврида ўрта мактабга қабул қилмаслик чораларини қатъий кўриш билан боғлиқ вазифалар ҳам акс этган. 

Шу билан бирга, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар, жумладан, таълим муассасаларида тозалик ва дезинфекция тадбирларини кучайтириш, ўқувчиларнинг қўлларини тез-тез совун билан ювиш, акса урганда, албатта, тирсак билан ёпиш ва бошқа гигиена қоидалари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳар танаффус вақтида синфхоналарни шамоллатиш, муассасаларда кундалик тозалов ишларида дезинфекция воситаларидан доимий фойдаланиш  чораларини кўриш каби профилактик тадбирларни қатъий амалга ошириш кўрсатиб ўтилган.

Умумтаълим муассасаларида санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва дезинфекция тадбирларини бажарилиши бўйича ҳар бир таълим муассасанинг раҳбари шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жаҳонда коронавирус билан боғлиқ эпидемия суръати ҳар соатда тез ўсиб бораётганлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон билан Хитой Халқ Республикаси, Жанубий Корея, Япония, Италия, Афғонистон каби қатор давлатларга парвозлар чекланиб, вақтинча тўхтатилганлиги айни муддао бўлди, деб ҳисобламоқда. 

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё миқёсида 89769 киши коронавирусга чалинган. Ушбу вирусдан вафот этганлар 3061 нафарни, даволанганлар эса 45147 кишини ташкил этмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг