... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Путин ўзининг ҳаводаги қўриқланишига изоҳ берди


17:44, 14.12.2017 Олам
 7 089

Кремлда бўлиб ўтаётган матбуот вакиллари билан мулоқот вақтида, Россия Президенти Владимир Путин видеороликка изоҳ берди.

Аввалроқ сайтимизда Путин самолётининг ҳавода қўриқланиши тўғрисида видеотасвир тарқалгани тўғрисида хабар берган эдик.
 
Бугун, Кремлда бўлиб ўтаётган матбуот вакиллари билан мулоқот вақтида, Россия Президенти Владимир Путин бу видеороликка изоҳ берди. Ҳарбий самолётлар ҳақиқатда ҳам Владимир Путиннинг самолётини Суриядаги ҳарбий базага қўнаётганида ҳимоя қилишган.
 
Бунинг сабаби, замонавий самолётларни уриб туширишга мўлжалланган ракеталар иссиқликка йўналтирувчи тизим ёрдамида нишонга бориб тегади.
 
Ҳарбий самолётларнинг двигателидан чиқадиган иссиқлик кучли бўлгани учун, Путиннинг самолётини нишонга олган эҳтимолий ракеталар, пастроқда учаётган кучли иссиқлик томон, яъни ҳарбий самолётлар томонга йўналар экан.
 
Life интернет нашри хабарига кўра, Путин ҳарбий учувчиларга бу кўрсатган хизмати учун миннатдорчилик билдирди.
Обил Сафаров

Теглар:Путин Сурия Кремл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!