Жиззахдаги мактаблардан бирида ёнғин чиқди

Жамият

image

Жорий йилнинг 11 февраль куни Жиззах вилоятининг Жиззаҳ шаҳрида жойлашган мактаблардан бирида ёнғин келиб чиқди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса Жиззаҳ шаҳрида жойлашган 25-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида, кундузги соат 12:00 лар атрофида юз берган. Мазкур ҳодиса юзасидан Жиззах шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси 7 дақиқада воқеа жойига етиб борган. Қисқа муддатда ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бир нечта парта ва юмшоқ мебель (диван) ёниб зарарланган. Ҳодиса юзасидан жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

“Ёнғин сабаби ва кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг