Хитой доллардан воз кечади

Олам

image

Хитой расмийлари АҚШнинг Пекинга нисбатан санкциялар сиёсатини қўллашига қарши маҳаллий тўлов тизимларида доллардан воз кечишни режалаштирмоқда.

Ушбу масала юзасидан Хитойнинг Қимматли қоғозларни назорат қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари Фан Синхай баёнот берди.

Унинг сўзларига кўра, Хитойни SWIFT ва CHIРS ҳисоблаш тизимларидан узиб қўйиш мумкин. Синхайнинг таъкидлашича, Пекин бунга тайёр туриши керак.

Экспертнинг фикрига кўра, Хитойни санкциялар олдида заиф ҳолга келтирадиган омиллар мавжуд. Икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашиши туфайли ана шу омиллар, аниқроғи, долларга қарамлилик вужудга келиши мумкин.

Қўмита раиси ўринбосари, шунингдек, АҚШ валютасининг қадрсизланиши Хитойнинг мамлакат ташқарисида жойлашган молиявий бўлмаган инвестицияларига зарар етказиши мумкинлигидан хавотир билдирди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, уларнинг умумий қиймати тахминан 2 триллион долларни ташкил этади.

Синхайнинг фикрига кўра, тўлов тизимларини юанга ўтказиш ташқи томондан салбий босимни зарарсизлантиришга ёрдам беради.

Маълумот ўрнида, Дональд Трамп уйғурларни зулм қилиш билан боғлиқ вазият туфайли Хитойга қарши санкциялар жорий этиш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди. Ҳуқуқий акт ушбу автоном минтақада содир бўлаётган воқеалар билан боғлиқ баъзи Хитой сиёсатчиларига қарши санкцияларни назарда тутади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ доллар Хитой

Баҳолаганлар

699

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг