Андижонда бўш вагонлар темир йўл изидан чиқиб кетди

Жамият

image

Бугун, 12 декабрь куни Андижоннинг Пайтуғ темир йўл бекатига келиб тўхтаган юк вагонлари фавқулодда ҳаракатланиб, темир йўл изидан чиқиб, ариққа тушиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Пайтуғ темир йўл бекати бошлиғи А.Усмоновнинг телефон орқали берган хабарига кўра, шу куни соат 07:30 ларда Қозоғистон Республикасидан 13 та ярим очиқ вагонларда “ОООТА Миниралс” МЧЖ номига кўмир маҳсулотлари келтирилган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, вагонлар ғилдиракларининг тагига темир йўл башмаклари маҳкамланмаганлиги сабабли, ушбу ярим очиқ бўш вагонлар паст томонга ҳаракатланиб кетган. 

“Натижада 63080675-сонли ярим очиқ бўш вагон темир йўлнинг чап томонидаги ариққа тушиб кетган ва 60745015-сонли ярим очиқ бўш вагоннинг олд ғилдираклари темир йўл изидан чиқиб кетган.

Ҳодиса натижасида тан жарохати олганлар йўқ”, дейилади хабарда.

Ҳозирда қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг