Пандемия даврида ўқишни кўчира олмаганлар нима қилади?

Жамият

IMG_20200609_120648

Ўқишни кўчириш бўйича ҳужжатлар 15 июлидан 5 августига қадар қабул қилинади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи Абдусамад Маманазаров маълум қилди.

Пандемия даврида ўқиши кўчира олмаганлар учун қандай имконият яратилган?

"2020 йилнинг 15 июлидан 5 августига қадар ҳужжатлар қабул қилинади (ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш имконияти яратилади).

6 августдан 30 августга қадар аризалар кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади.

Карантин тадбирлари сабабли ўқишни кўчириш жараёнлари муддатларида ўзгаришлар бўлганда вазирликнинг расмий сайти ва телеграм-канали орқали эълон берилади", дейди Абдусамад Маманазаров.

ОТМларга сиртқи бўлимлар учун қабул қачондан бошланади?

"Сиртқи бўлимга ҳужжатлар кундузги бўлим каби 15 июндан 15 июлга (шу куни ҳам) қадар қабул қилинади", дейди Абдусамад Маманазаров.

Жорий ўқув йилида спорт йўналишидаги имтиҳонлар мавжуд бир нечта ОТМга ҳужжат топшириш мумкинми?

"Алоҳида иқтидор талаб этиладиган ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон мавжуд таълим йўналишларига киришда абитуриентлар фақатгина БИТТА таълим йўналишида танловда иштирок этиши мумкин", дейди Абдусамад Маманазаров.

Аввалроқ, ДТМ лар ўтадиган жойлар рўйхатини эълон қилган эди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг