9 ҳудудда қарийб 300 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
28 Июль 2020
13432Бугун, 28 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 297 нафарга ошиб, 21 506 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 125 нафари Тошкент шаҳрида (улардан 72 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар, 53 нафари эса Қозоғистондан “Ғишткўприк” чегара пости орқали келган ва Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган ҳамда намуна олинган фуқаролар орсида);
• 68 нафари Тошкент вилоятида;
• 32 нафари Бухоро вилоятида;
• 21 нафари Сирдарё вилоятида;
• 18 нафари Наманган вилоятида;
• 11 нафари Навоий вилоятида;
• 10 нафари Фарғона вилоятида;
• 9 нафари Андижон вилоятида;
• 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 11 674 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 9 710 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 215 нафари оғир, 81 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси