... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Нуримон Абулҳасан Ҳайит байрамидаги “одатларга” қарши чиқди


19:15, 11.06.2018 Жамият
 12 060

Ҳайитда бел боғлаб ўтириш қаердан кириб келган бидъатлигини биласизми? Нуримон Абулҳасан ошкор этди

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари, исломшунос олим Нуримон Абулҳасан билан “Акс” номли янги видеолойиҳа тайёрланаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ушбу видеолойиҳанинг илк сони тайёр ва лойиҳа фақатгина “Qalampir.uz” интернет нашри орқали тақдим этилмоқда. 

Лойиҳанинг илк сонида исломшунос олим Нуримон Абулҳасан Ҳайит байрамидаги бидъатлар, муқаддас Ислом динида буюрилган амалларга зид тарзда, бу кунни байрам қилиб нишонлаш ўрнига, аза очиб, мотам маросими ўтказаётганларга тўхталган. 

“Биз динни ёзилгани бўйича эмас, балки эшитганимизча ўрганиб, бидъатларга кўр-кўрона амал қилиб келдик”, дейди Нуримон Абулҳасан. 

Исломшунос олим Ҳайит байрамини мотам сифатида нишонлаб, шу куни фотиҳагарчиликларга юришга буткул қарши чиқяпти ва аза бўлган хонадон эгаларини бел боғлаб туришдан тийилишга чақиряпти. 

Ушбу лойиҳани юқоридаги видеоплеерда кўриб баҳо беринг.

Теглар:Нуримон Абулҳасан “Qalampir.uz” 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар