Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 30 мингга яқинлашиб қолди
Жамият
−
08 Август 2020
13478Бугун, 8 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 266 нафарга ошиб, 29 918 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 118 нафари Тошкент шаҳрида, 56 нафари Бухоро вилоятида, 34 нафари Самарқанд вилоятида, 24 нафари Тошкент вилоятида, 22 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 12 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Шайхонтоҳур туманида яшаган 70 ёшли А.А. (эркак) вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 498 нафар, Тошкент вилоятида 215 нафар, Бухоро вилоятида 70 нафар, Наманган вилоятида 44 нафар, Сурхондарё вилоятида 30 нафар, Қашқадарё вилоятида 24 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Сирдарё вилоятида 14 нафар, Фарғона вилоятида 11 нафар, Хоразм вилоятида 5 нафар ҳамда Навоий вилоятида 4 нафар, жами 936 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 21 316 (+936) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (71 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 8 414 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси