Бизнинг дори пандемияни тўхтатади – Хитой олимлари янги дори устида ишламоқда

Саломатлик

image

Хитой лабораторияси олимлари антитаначаларга асосланган янги коронавирусга қарши дорини ишлаб чиқмоқдалар. Уларнинг фикрига кўра, дори коронавирус инфекциясининг пандемиясини тўхтата олади.

Тадқиқотчилар, ишлаб чиқилаётган дори нафақат тикланиш вақтини қисқартириши, балки қисқа муддатли иммунитет билан таъминлаши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Пекин университети Геномиканинг илғор инновациялар маркази директори Санни Сенинг сўзларига кўра, унинг жамоаси 60 нафар даволанган беморларнинг қонидан ажратилган нейтраллаштирувчи антитаначалардан фойдаланади. Унинг сўзларига кўра, ҳозир ушбу препарат ҳайвонларда синовдан муваффақиятли ўтмоқда.

“Биз зарарланган сичқонларга нейтраллашувчи антитаначаларни қўллаганимизда, беш кундан кейин организмдаги вирус 2,5 минг марта камайди”, дейди Санни Се.

Олимнинг таъкидлашича, препаратнинг клиник синовлари Австралия ва бошқа мамлакатларда ўтказилади. У жорий йилда фойдаланишга тайёр бўлиши мумкин.

“Умид қиламизки, ушбу зарарсизлантирувчи антитаначалар пандемияни тўхтата оладиган дори бўлади“, дейди Се.

Аввалроқ, Калифорнияда жойлашган “Sorrento Therapeutics“ компанияси олимлари коронавирусни бутунлай блокировка қиладиган антитаначани кашф қилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Иммунитет Коронавирусга қарши дори

Баҳолаганлар

227

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг