... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Милош Земаннинг овоз беришига ҳалақит қилишди


10:11, 13.01.2018 Олам
 1 732

Милош Земан, украинанинг Femen аёллар гуруҳи вакиласининг ҳужумига учрагани ўзи учун катта шараф эканини баён қилган.

Чехияда бўлиб ўтаётган сайловда овоз бераётган президент Милош Земанга украиналик ярим яланғоч аёл ташланиб қолган ва унинг овоз беришига ҳалақит бермоқчи бўлган.  Бу аёл украинанинг Femen гуруҳи аъзоси дейилмоқда, чехия телевидениеси хабарида. Ҳужум қилинган аёл президент қўриқчилари томонидан қўлга олинган.
 Президент Милош Земан сайловда овоз берган. Шу билан бирга Милош Земан, украинанинг Femen аёллар гуруҳи вакиласининг ҳужумига учрагани ўзи учун катта шараф эканини баён қилган.
 
Энди бу аёл Чехиянинг амалдаги қонунларига асосан суд қилинади.
 
Лекин, мутахассислар бу ерда воқеанинг бошқа бир жиҳатига эътибор қаратишмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, президентнинг қўриқчилари етарли даражада ишни ташкил қилишмаган. Чунки, бундай аёл президентга бунчалик яқин келмаслиги керак эди. Агар унинг қўлида қурол бўлганида президентга қарши ишлатиши мумкин эди, дейилмоқда. Бундан ташқари, ўша ердаги журналистлар орасида ҳам унинг ҳамкори бўлган, деган тахминларни айтишмоқда.
 
Украинада аёлларнинг Femen деб номланган уюшмаси ҳеч қандай давлат рўйхатидан ўтмаган ва ўзларини аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот сифатида намоён қилишга ҳаракат қилишади. Ҳозиргача ана шундай ғалати чиқишлари билан ном чиқарган. 
Обил Сафаров

Теглар:Земан Чехия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!