... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео. Лондондаги турар-жой биносида катта ёнғин: 24 қават олов ичида


10:53, 14.06.2017 Олам
 3 819

Айрим манбаларда бинонинг қулаб тушиш хавфи борлиги айтилмоқда. Ҳозиргача ёнғин юзага келиш сабаби аниқланмаган.

Бугун, 14 июнь кунига ўтар кечаси Лондоннинг ғарбида жойлашган кўп қаватли турар-жой биносида кучли ёнғин юзага келди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар бермоқда.


 
Сўнгги маълумотларга қараганда, 30 киши шикастланиб, 5 нафари шифохонага етказилган. Аҳоли эвакуация қилинган.
 
Ёнғин тунда бошланган бўлиб, 40 та ўт ўчириш машинаси ва 200 нафар ўт ўчирувчи ҳамон оловни бартараф эта олишмаган.
 
“Grenfell Tower” биносининг 24 қавати ёнғин ичида қолмоқда. Воқеа жойида 20 та тез ёрдам хизмати бригадаси иш олиб боряпти.


 
Гувоҳларнинг айтишича, ойналарнинг синган овози эшитилиб турибди. Айрим манбаларда бинонинг қулаб тушиш хавфи борлиги айтилмоқда. Ҳозиргача ёнғин юзага келиш сабаби аниқланмаган.
 
“Grenfell Tower” биноси 1970 йилда қурилган бўлиб, унда 200 га яқин хонадон жойлашган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Grenfell Tower Лондон Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!