...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Lacetti ҳайдовчиси уч нафар талаба қизни уриб юборди


11:32, 12.10.2018 Жамият
 22 542

Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси уч қизни уриб юборгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалган эди. Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида, Ички ишлар вазирлиги Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига боғланган.
 
Олинган маълумотга кўра, шу йилнинг 9 октябрь куни соат 21:30 да Самарқанд шаҳар Регистон кўчасида жойлашган “Мўъжиза” базмгоҳи қаршисидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳайдовчи Қ.И. машина йўналиши билан йўлнинг чап томонидан ўнг томонига пиёдалар йўлагидан йўлни кесиб ўтаётган уч қизни уриб юборган. Lacetti русумли машина Панжакент кўчаси томондан Даҳбет кўчаси томонга ҳаракатланаётган бўлган.
 
Йўл-транспорт ҳодисасида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида туғилиб ўсган, Самарқанд Давлат чет тиллар институти 2-босқич талабалари 1994 йилда туғилган У.Х., 1996 йилда туғилган У.И., 1996 йилда туғилган У.О.лар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда уларнинг саломатликларни тиклаш юзасидан барча тиббий муолажалар амалга ошириляпти.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЙТҲ Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар