Айнан қайси маҳсулотлар кайфиятни кўтариши аниқланди
Саломатлик
−
23 Май 2020
9734Банан, ёнғоқ ва исмалоқ инсон танасида серотонин ишлаб чиқаришга ёрдам беради, бу эса яхши кайфиятнинг калити.
Мутахассисларнинг тушунтиришича, серотониннинг ўзи озиқ-овқат маҳсулотларида мавжуд эмас. Аммо юқорида номи зикр қилинган маҳсулотлар ушбу моддани ишлаб чиқаришга ёрдам беради.
Таъкидланишича, ёнғоқ таркибида омега-3 ёғ кислоталари ҳамда исмалоқ таркибидаги фолий кислотаси кайфиятни кўтарувчи серотонин ишлаб чиқаришга ёрдам беради.
Бундан ташқари, шифокорларнинг маълум қилишича, серотонин тана ҳароратига, кайфиятга, уйқуга, қон ивиши ва иштаҳага ижобий таъсир қилади.
Тавсия этилишича, кунига ўртача бир ёки иккита банан, тахминан 100 грамм ёнғоқ ва 200 грамм исмалоқ истеъмол қилиш керак. Ана шунда инсон кайфиятидаги кўтаринкилик юқори суръатда ушлаб турилади.