Прокуратураларда янги прокурор-криминалист лавозими жорий этилади

Жамият

image

Ўзбекистонда тергов соҳасида кадрлар тайёрловчи янги олий таълим муассасаси иш бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда сўз боради. 

Фармонда қайд этилишича, бир ой муддатда Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тергов соҳасида малакали кадрларни тайёрлашга ихтисослашган олий таълим муассасасини ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиши керак. 

Икки ой муддатда прокуратура органларининг белгиланган штат бирлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар прокуратуралари тизимида прокурор-криминалист лавозимини жорий этилади. 

Уч ой муддатда Давлат бюджети параметрларида прокуратура органлари учун ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан прокурор-криминалистларни замонавий махсус жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўрилиши белгиланди. 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу Фармонда назарда тутилган чора-тадбирлар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳар чоракда ахборот бериб боради. 

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритиши лозим. 


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ Прокуратура прокурор-криминалист

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг