... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Калифорнияда 8 км лик ёнғин


08:56, 28.09.2017 Олам
 784

Ёнғинни бартараф этиш учун самолётлар ва бульдозерлар келтирилди.

Калифорния штати жанубида йирик ёнғин юз берди. Ёнғин сабаб 1,5 минг киши эвакуация қилинди. Автомобиль йўлига яқин ҳудудда бошланган йирик ёнғин ҳайдовчилар томонидан видеокамерага муҳрланди.
 
Санта-Ана тоғларида бошланган олов 8 квадрат километр масофагача тарқалиб кетди. Корона шаҳрида 900 га яқин ўт ўчирувчилар уйларни оловдан ҳимоя қилиш учун жалб қилинди.
 
Ёнғинни бартараф этиш учун самолётлар ва бульдозерлар келтирилди.
 
Маълумот учун, йил бошидан буён АҚШда 41 мингга яқин турли ҳажмдаги ёнғинлар юз берган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:АҚШ Калифорния Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!