Жисмоний шахсларга шахсий идентификация рақами бериш тартиби жорий этилади

Жамият

image

Шахсий идентификация рақами фуқаролиги бўлмаган шахсга корхона, муассаса ва ташкилотларнинг сўровномаларига асосан жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини шакллантириш учун берилади. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамсининг “Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор лойиҳасида келтириб ўтилди.

Унга кўра, жисмоний шахсга шахсий идентификация рақами бериш тартиби қуйидагича:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ёки доимий истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ЖШШИР ДПМ томонидан маълумотларни йиғиш пунктининг талабномаси асосида Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизими орқали тақдим этилади.
ЖШШИР қуйидаги ҳолларда берилади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаросига биометрик паспорт берилганда;

чет элга чиқиш муносабати билан 16 ёшга тўлмаган шахсга хорижга чиқиш учун биометрик паспорт расмийлаштирилганда;

фуқаролиги бўлмаган шахсга биометрик ҳаракатланиш ҳужжати расмийлаштирилганда;

чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси берилганда.

ЖШШИР чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга корхона, муассаса ва ташкилотларнинг сўровномаларига асосан жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини шакллантириш учун берилади.

Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ЖШШИР уларнинг маълумотларни йиғиш пунктига қилган оғзаки мурожаатларига асосан берилади.

ЖШШИР мавжуд бўлмаган шахсларга ЖШШИР қуйидаги ҳужжатлар асосида расмийлаштириб берилади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча истиқомат қилаётган чет эл фуқароларига – чет эл фуқаросининг паспорти ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга – ҳаракатланши ҳужжати;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга – яшаш гувоҳномалари.

Маълумотларни йиғиш пункти оператори томонидан жисмоний шахснинг биографик (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси, ЖШШИР бериш учун асос бўладиган ҳужжатининг серияси ва рақами, берган органнинг номи ва санаси) ҳамда биометрик (фотосурати ва барча қўл бармоқ излари) маълумотлари Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимига киритилиб электрон талабнома шакллантирилади ва токен билан тасдиқланади.

Токен билан тасдиқланган электрон талабнома Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизими доирасида махсус ҳимояланган алоқа канали орқали реал вақт режимида ДПМга жўнатилади.

Электрон талабнома ДПМ томонидан қабул қилиб олингандан сўнг уч иш куни ичида ЖШШИР шакллантирилиб маълумотларни йиғиш пунктига электрон шаклда юборилади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Жисмоний шахслар идентификация рақами бериш

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг