... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Жиззахда фарзанд ўз отасини чопиб ташлади


14:22, 25.07.2017 Жамият
 18 941

Отасидан ўч олиш мақсадида Ўткир қўлига болта олишгача борди. Сўнг ухлаб ётган отасининг умрига зомин бўлади.

Жиззах вилоятида фуқаро Ўткир Кунаров ўз отаси Анвар Ҳалиловни арзимаган тушунмовчиликлар сабабли ўлдирди. Бу ҳақида “Ўзбекистон” телеканили томонидан тайёрланган махсус кўрсатувда хабар қилинди.
 
Олиб борилган тергов натижалари шуни кўрсатмоқдаки, ушбу жиноятга ота-бола ўртасидаги арзимаган баҳоналар билан кечадиган жанжал сабаб бўлган.
 
Оиладаги етишмовчиликлар, отанинг ишламаслиги ва доимий равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилиши Ўткирни асабий аҳволга соларди. Ушбу адоват эса ўғилни қотилик кўчасига бошлади. Отасидан ўч олиш мақсадида Ўткир қўлига болта олишгача борди. Сўнг ухлаб ётган отасининг умрига зомин бўлади.
 
Ўткир Кунаров Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в, ж, и” бандлари билан ҳамда 164-модданинг 3-қисми “г” бандига асосан айбдор деб топилиб, 17 йилга озодликдан маҳрум этилди.
 
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Қотиллик Жиноят Кодекси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар