... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Жиззах довонидаги аянчли ЙТҲ сабаблари аниқланди


16:12, 16.12.2017 Жамият
 28 260

Жиззах вилояти ИИБ бу ЙТҲ натижасида бир киши ҳалок бўлгани ҳамда икки киши турли даражадаги тан жароҳати олганини хабар қилган.

Ижтимоий тармоқларда, Тошкентдан Термизгача давом этадиган М39 йўлининг Жиззах вилоятидан ўтувчи қисмида содир бўлган ЙТҲ, сўнгги кунларда энг кўп муҳокамага сабаб бўлди. Ушбу ЙТҲ оқибатида рўй берган вазиятни ўзида акс эттирган видеонинг тарқалиб кетиши оқибатида эса муҳокамалар кўпайиб кетди.
 
Йўлда давом этаётган юк автомашинасининг тўхташ қисмида келиб чиққан носозлик туфайли содир бўлган воқеада, бир неча автомашиналар кузовига жиддий шикаст етгани ҳамда кўпчиликга жабр етганини кўриш мумкин.
 
Жиззах вилояти ИИБ бу ЙТҲ натижасида бир киши ҳалок бўлгани ҳамда икки киши турли даражадаги тан жароҳати олганини хабар қилган.
 
Шунингдек, Жиззах вилояти ИИББ Матубот хизмати, бу ЙТҲ 2017 йилнинг 5 декабрь куни содир бўлгани ҳамда унда 10 дан зиёд кишини ўлгани ҳақидаги хабар ёлғон эканлигини таъкидлади.
 
ЙТҲ эса аслида, М39 йўлининг Шароф Рашидов туманидан ўтган қисмида, 39 ёшли юк автомашина ҳайдовчиси техник нозослик туфайли автомашина бошқарувини йўқотгани сабабли, жорий йилнинг 10 ноябрь куни содир бўлганлиги қайд этилди.
 
ЙТҲда жабр кўрганларга ўша заҳотиёқ, тезкор ёрдам қилиш чоралари кўрилган бўлиб, ҳозирда бу борада тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Жиззах вилоят ИИБ Шароф Рашидов тумани М39 ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар