...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Футболчи ўйин вақтида жамоадоши ҳаётини сақлаб қолди


14:14, 11.10.2018 Спорт
 4 290

Баҳс давомида футболчи жиддий тўқнашувни бошидан ўтказди.

Португалия чемпионати 7-тури доирасида мамлакат етакчиларидан бири Лиссабоннинг “Спортинг” клуби “Портимоненсе” клуби меҳмони бўлди.
 
Ўйиннинг 44-дақиқасида меҳмонлар дарвозабони Ромен Сален ҳужумни қайтариш чоғида  дарвоза устунига бошини уриб олди. Оқибатда футболчи ҳушини йўқотди. Шифокорлар майдонга чиққунга қадар эса лиссабонликлар ҳимоячиси Себастьян Коатес жамоадошига биринчи ёрдамни кўрсатди. Аниқроғи, футболчи Роменнинг тилини тортиб қолди ва уни ҳалок бўлишдан сақлаб қолди.
 
Шифокорлар Ромен Саленга биринчи ёрдамни кўрсатишди ва у захирага олинди. Ҳозирда футболчини аҳволи яхшилиги айтилмоқда.
 
Маълумот учун, учрашув 4:2 ҳисобида “Портимоненсе”нинг ғалабаси билан якунланди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Спортинг ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!