...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Футбол ўйини даҳшатли пичоқбозликга айланди


20:07, 27.03.2018 Спорт
 10 588

Футболчилардан бири рақиб жамоа ўйинчисига совуқ қурол билан ташланиб, тан жароҳати етказди.

Футбол бўйича Аргентина иккинчи лигасининг баҳсларидан бирида  “Лос Андес” ва “Бровн де Адрогу” жамоалари бир-бирига қарши тўп сурди.
 
Учрашувнинг 15 дақиқасида трибуналарда мухлислар ўртасида бошланган даҳанаки жанг кейинчалик майдондаги футболчиларга ҳам “юқди”.
 
Жанжал чиқишига меҳмон жамоанинг мухлиси томонидан рақиб томошабинлари томонга кетма-кет шишаларнинг улоқтирилиши сабаб бўлди.


 
“Жанг” шу даражада аланга олдики, рақиблар оддий буюмларга ҳам қаноат қилмай, бир-бирларига пичоқ ўқталишга тушдилар. Ҳаттоки, футболчилардан бири рақиб жамоа ўйинчисига совуқ қурол билан ташланиб, тан жароҳати етказди.


 
Зудлик билан ҳаракатга тушган Аргентина полицияси бу тартибсизликни бартараф этди. Аввало пичоқбозликдан даҳшатга тушган болалар ва аёллар қутқарилди.


 
Юздан ортиқ тартиббузар эса полиция томонидан қўлга олиниб, стадиондан олиб чиқиб кетилди. Шундан сўнг эса баҳс давом эттирилди. Бироқ, учрашувнинг 30 дақиқасида яна жанжал чиқди. “Лос Андес” футболчисини рақиб ўйинчиси бўйни ва юзи аралаш тепди.


 
Ўз вақтида вазиятга аралашган ҳакам кутилиши мумкин бўлган “гладиаторлар жанги”нинг олдини олди. Аммо “Лос Андес” вакилига ҳавас қилиб бўлмасди. Бутса зарбидан унинг юзи ёрилиб кетганди. Икки марта тўхталиб, яна давом этган баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Аргентина пичоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!