Бобомурод Абдуллаев тилхат асосида қўйиб юборилди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон сўрови билан Қирғизистонда қўлга олинган журналист Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистонга экстрадиция қилингани ҳақида хабар берган эдик. Кеча, 22 август куни Тошкентга олиб келинган Абдуллаев халқ-атвор қоидаларига риоя қилиши тўғрисидаги тилхат асосида озод қилинган. Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси Комилжон Алламжонов ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

“Ўзбекистонга экстрадиция қилинган Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди. Натижада, ДХХ маълум қилишича, унга нисбатан белгиланган чоралар Абдуллаевдан муносиб хулқ-атвор қоидаларига риоя қилиши тўғрисидаги тилхатга ўзгартирилган”, деб ёзади Алламжонов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон РеспубликасиБош прокуратураси жорий йилнинг 12 август куни Ўзбекистон сўровига асосан, 22.01.1993 йилдаги “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Минск Конвенциясига мувофиқ, Бобомурод Абдуллаев Қирғизистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинганини хабар қилган эди. 

Маълумот учун, журналист Бобомурод Абдуллаев 2017 йил сентябрда Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-банди, яъни Ўзбекистон Республикаси конституцион тизимига қарши тажоввузда айбланиб ҳибсга олинганди.

Узоқ давом этган тергов ва суд ишидан сўнг, айбланувчи Бобомурод Абдуллаев Жиноят кодексининг 159-моддаси 4 банди билан айбдор, деб топилган ва унга 3 йил ахлоқ тузатиш ишларида бўлиш тайинланган.

Шунингдек, Абдуллаевнинг иш ҳақидан 20 фоизи давлат даромадига ушлаб қолиниши белгилаб қўйилган. 

Абдуллаев 221 кун ҳибсда сақаланганини ҳисобган олган ҳолда, ушбу муддат жазо муддатидан чиқариб ташланди.

Шундан кейин Бобомурод Абдуллаевни назорат қилиш унинг ўзи яшаб турган Тошкент шаҳридаги Яккасарой ИИБга топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бобомурод Абдуллаев

Баҳолаганлар

305

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг