Стипендиялар тайинлаш учун махсус комиссия тузилади
Жамият
−
06 Февраль 2020
6520Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган низомга кўра, ОТМларда талабаларга стипендиялар тайинлаш учун ҳар бир ўқув йилида ўқув ишлари бўйича проректор раислигида стипендия комиссияси ташкил этилади.
Стипендия комиссияси тавсия этган талабаларнинг рўйхати ОТМ ректорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Бюджетда ўқиётган, ўқув семестри учун узрсиз сабабларга кўра академик қарзи бўлган ОТМ талабаси кейинги ўқув семестрининг биринчи кунидан бошлаб стипендия олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
Академик қарзини бартараф этган ва фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларининг 30 фоиздан кам қисми “қониқарли” баҳо (рейтинг кўрсаткичи 71 баллдан кам) бўлган бюджетда ўқиётган талабага стипендия академик қарзни бартараф этиш муддати тугаганидан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб, стипендиянинг базавий миқдорида кейинги ўқув семестрига қадар тайинланади.
Узрли сабабларга кўра академик қарзи бўлган талаба академик қарзини белгиланган муддатда бартараф этгунига қадар стипендиядан маҳрум этилмайди.
Ўқув режаси асосида амалга оширилган малака амалиётлари ва таътиллар даврида талабаларнинг стипендия олиш ҳуқуқи сақланади.
Талабаларга академик таътил даврида стипендия тўланмайди.