Президент бир пайтлар Карим Камоловга нисбатан адолатсизлик бўлганини айтди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухорода бўлиб турибди. 

Президент Бухоро шаҳрида Карим Камолов хонадонига келиб, унинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди, жудоликни енгишда сабр-тоқат тилади.

Давлат раҳбари марҳумнинг эл-юрт фаровонлиги йўлидаги хизматларини эътироф этди.

“Раҳматли Карим ака жуда яхши инсон эди, беғубор қалб эгаси, ноёб меҳнатсевар киши эди. Бухородаги ўзгаришларга кўп меҳнатлари сингганди. Режалари ҳам улкан эди. Беқиёс ҳалоллик ва садоқат билан, ўзини ўйламай, одамларнинг манфаати учун ишлади. Бир пайтлар адолатсизлик туфайли бошидан кечирган кунлари ҳам унинг соғлиғига ўз таъсирини ўтказмай қолмади. У кишининг фидокорона хизматларини давлатимиз, халқимиз асло унутмайди”, деди Шавкат Мирзиёев.

Шундан сўнг Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёрат этилиб, Қуръон тиловат қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Карим Камолов

Баҳолаганлар

1087

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг