Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 6272 нафарга етди
Жамият
−
21 Июнь 2020
909421 июнь 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 56 нафарга ортиб, 6272 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 13 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент шаҳри (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида);
• 10 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида);
• 9 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида;
• 3 нафари Андижон вилоятида аҳоли орасида;
• 2 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида қайд этилган.
Бугун айни шу соатгача пойтахтдаги даволаш муассасаларида 66 нафар, Навоий вилоятида 9 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 5 нафар, жами 87 нафар бемор соғайиб, мамлакатда ушбу касалликдан фориғ бўлганлар сони 4377 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 1876 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь