...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: ДХХ Бухорода яширин экстремистик гуруҳни фош қилди


11:06, 03.11.2018 Жамият
 23 066

Гуруҳ аъзолари Афғонистонга “ҳижрат” қилиш учун ғоявий тайёргарлик олиб боришган.

Давлат хавфсизлик хизмати Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан биргаликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Когон шаҳрида “Жиҳодчилик” яширин диний-экстремистик гуруҳи фош қилинди.
 
Маълум бўлишича, Когон шаҳрида яшовчи 28 ёшдан 31 ёшгача бўлган олти нафар фуқаро 2017 йил бошида “жиҳодчилар жамоати”ни тузган ва қатор халқаро террорчилик ташкилотларига аъзо бўлиш ва Афғонистонга “ҳижрат” қилиш учун ғоявий тайёргарлик олиб боришган.


 
Таъкидланишича, қўлга олинганлар доимий равишда террорчилик ташкилотларининг Суриядаги маънавий етакчилари Абдусаллоҳ, Абдуллоҳ Бухорий ва Абдуллоҳ Зуфарнинг чақириқлари билан телефон орқали танишиб борган ва ўрганган. Ўз навбатида, улар чақириқлардаги бузғунчи ғояларни атрофидагиларга ҳам ёйган.
 
“Жамоат” аъзоларидан Ўзбекистонда тақиқланган экстремистик мазмундаги адабиётларнинг электрон нусхалари олиб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан мазкур қўлланмалар ўрганиб чиқилган. Натижада ундаги ғоялар “жиҳод” ва “ҳижрат”га чақириши, шунингдек, Ўзбекистондаги мавжуд Конституциявий тузумни ағдаришга ундаши маълум бўлган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159, 244-2-моддалир билан жиноий иш очилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ДХХ Жиҳод Бухоро вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар