2020 йил учун дунёдаги энг яхши шаҳар номи эълон қилинди

Олам

image

Ҳаёт учун энг яхши мегаполис номи маълум қилинди. Рейтингни "Resonance Consultancy" мутахассислари туздилар. Рўйхат компания веб-сайтида эълон қилинди. 

Рейтинг бўйича энг яхши шаҳар Лондон бўлди. Дунёнинг энг яхши шаҳарлари рейтингининг кейнги ўринларида Нью-Йорк, Париж ва Токио жойлашди. 

Рейтинг тузиш учун мутахассислар маҳаллий аҳоли ва ташриф буюрувчиларнинг баҳоларини ҳисобга олган ҳолда тадқиқот ўтказдилар. Шунингдек, улар хавфсизлик ва иш ҳақи даражаси, таълим муассасалари, ресторан ва дўконлар, инфратузилма ва диққатга сазовор жойларнинг мавжудлиги, ҳамда шаҳарнинг ижтимоий тармоқларда ва об-ҳаво сахифаларида машҳурлигини ҳисобга олганлар.

Рейтинг бир миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган шаҳарлар орасида тузилган.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Париж Токио

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг