... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Chevrolet Cruze машинаси қандай, у ҳақда нималарни биламиз?


20:14, 17.07.2017 Технология
 6 735

Chevrolet Cruze аввалги моделларига нисбатан 110 кг.га енгиллашган.

Жорий йилнинг июнь ойида АҚШнинг Детройт шаҳрида  Chevrolet Cruze русумидаги автомобилнинг янгича кўриниши тақдимоти ўтказилди.
 
Унга кўра, Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилиши кутилаётган автомобиль аввалги русумларидан каттароқ кўринишга эга бўлиб, машинанинг ички салони  кенгайтирилган ҳолатга келтирилган.
 
Автомобиль замонавий модернизацияланган бўлиб, двигатели мураккаб электрлаштирилган ҳолатда тақдим этилади.
 
Chevrolet Cruze аввалги моделларига нисбатан 110 кг.га енгиллаштирилган, машина С-класс тоифасига киради.
 
Эътиборингизга янги Chevrolet Cruze автомобили ҳақида техник маълумотларни қисқача ҳавола этамиз.
 
Узунлиги – 4 675 мм (хэтчбек – 4 660 мм).
Эни – 1 950 мм.
Баландлиги – 1 458 мм.
Ғилдираклар базаси – 2 705 мм.
Тўлиқ вазни – 1 170 кг.
Кузов тури – седан, хэтчбек.
Эшиклар сони 4.
Ўриндиқлар сони – 5.
 
Двигатель ва трансмиссия
 
Chevrolet Cruze автомобилининг янги авлод двигатель қисмлари қайтадан ишлаб чиқилди. Унга кўра, янги авлод автомобилининг двигатели аввалги моделларидан кўра кучли ва камхаражат ҳисобланади.
 
Турбо двигатель сиғими 1,4 л, от кучи қуввати 140. Двигатель сиғими 1,8 л, от кучи қувати 160.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Chevrolet Cruze Ўзбекистон АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!