... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Чегарадан қочиб ўтишга уринган аскар отиб ўлдирилди


11:54, 22.11.2017 Олам
 9 200

У қочиб ўтаётган пайтда унга беш маротаба аниқ ўқ узилган ва унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Шимолий кореялик ҳарбий хизматчи қочиб кетишга уринди. У 2017 йилнинг 13 ноябрь куни Шимолий Кореянинг Жанубий Корея билан мустаҳкам қўриқланадиган чегараси томонга ЖИП русумли автомашинада ҳаракатланиб борган, бироқ чегара ҳудудидаги “тартиббузар”нинг ортидан ўқ узилган. 
 
Аниқроғи, “қочқоқ” чегарадан ўтишга уринган, лекин унинг ҳамкасблари бу ҳолатни пайқаб, уни қувишади ва кетма-кет ўққа тутиб, тўхтатиб қолишга ҳаракат қилишган.
 
Жанубий Кореяга қочиб ўтишга муваффақ бўлган ҳарбий хизматчи 20 ёшда бўлган. У қочиб ўтаётган пайтда унга беш маротаба аниқ ўқ узилган, кейинчалик “қочоқ аскар” олинган тан жароҳатлари туфайли ҳалок бўлган.
 
Бу воқеа Шимолий Корея ҳарбийларининг икки марта ўзаро келишувни бузганлигини кўрсатади. Жумладан, ҳарбий хизматчилардан бири нейтрал зонада қуролли ҳаракат содир этган ва яна бир ҳарбий чегара чизиғини вақтинча кесиб ўтганлиги аниқланган.
 
Бу эса 1953 йилда “Корея уруши”дан кейин қабул қилинган ўзаро келишув шартлари қўпол бузилганлигини билдиради.
 
“Washingtonpost” нашрининг Жанубий Кореядаги АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Винсент Брукс маълумотига таяниб маълум қилишича, ҳозирда Жанубий Корея томонидан ҳар қандай ҳолатни бартараф этиш чоралари кўрилган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Шимолий Корея Жанубий Корея Чегара Ҳарбий хизматчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!