Андижонда йигит қиз сабаб тенгқурини пичоқлади
Жамият
−
02 Июль 2020
9969Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Асака туманида пичоқбозлик бўлгани ҳақида хабар ва видео тарқалди. ИВВ ҳузуридаги Тергов департаменти мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Унга кўра, видеодаги воқеа жорий йилнинг 22 июнь куни соат 10:00 да Асака тумани “Беруний” МФЙ ҳудудида жойлашган “Султон Сарой” кафеси олдида юз берган. 25 ёшли С.Н. 25 ёшли Д.О., га таниш қизга нима учун қўнғироқ қилганлигини сўраб, у билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжал вақтида С.Н. ёнида бўлган хўжалик пичоғи билан Д.О.нинг ўнг орқа кўкрак соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат Асака тумани ИИБ нинг жиноят ҳақидаги ҳодиса ва хабарлар рўйхатидан ўтказилиб, ҳодиса жойига туман ИИБ тергов-тезкор гуруҳи аъзолари чиққан, ҳодиса жойи кўздан кечирилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув давомида С.Н.дан бир дона хўжалик пичоғи ҳамда Д.О.ни ҳодиса вақтида эгнида бўлган устки кийимлари холислар иштирокида баённома орқали олинган.
Судга оид экспертиза хулосасига кўра, Д.О. “ўртача” оғир турдаги тан жароҳати олганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари (баданга ўртача оғир шикаст етказиб, совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) қўллаш билан содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. С.Н. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси