... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Балида 40 та кема “жаҳаннам олови”да ёнди


17:01, 09.07.2018 Олам
 3 587

Жабрланган ва қурбонлар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумот йўқ.

Бугун, 9 июль куни Индонезиянинг Бали оролида йирик ёнғин содир бўлган. Оролнинг Беноа портидаги ёнғинда 40 та балиқчилик ва туристик кема маҳаллий аҳоли айтгандек “жаҳаннам олови”да ёниб кулга айланган.
 
Ёнғин чиқишининг расмий сабаблари номаълум. Жабрланган ва қурбонлар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумот йўқ. Кечки вақтда портда деярли одам бўлмаган. Аммо, икки нафар балиқчининг йўқолгани ҳақида хабарлар тарқаган. Улар ўз қайиқ ва мол-мулкларини қутқариш учун оловга ташланганликлари тахмин қилиняпти. Бироқ бу хабар тасдиқланмаган.
 
Таъкидланишича, айрим ёнғин ўчоқларини ўчиришнинг иложи бўлмаяпти. Маҳаллий ўт ўчириш хизмати ходимлари оловни бартараф этишга уринмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Индонезия Бали ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!